Байден Путиннинг “ҳарбий салоҳиятига сўнгги зарба” беришга тайёрланмоқда – Тhe Washington Post.
Нашр манбалари янги чоралар Россиянинг “соя флоти”га қарши қаратилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу кемалар Россия нефтини санкцияларни четлаб ўтган ҳолда ташиш билан шуғулланмоқда.
Шунингдек, санкциялар илгари чекловларга тушмаган Россия нефти экспортчиларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Россия энергия ресурслари учун тўловларни қайта ишлашга имкон берувчи банкларнинг лицензияларини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, ушбу санкцияларнинг жорий этилиши АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп жамоасига Россия-Украина урушини тўхтатиш бўйича музокараларда Владимир Путинга кўпроқ босим ўтказиш имконини беради.