Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зарафшон дарёсида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олишга чек қўйилди

Зарафшон дарёсида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олишга чек қўйилди

Зарафшон дарёсининг “Урганжи” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар берди Экология вазирлиги.

Текширув давомида Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро И.И. ўзига тегишли техника воситалари ёрдамида дарё тубидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, транспорт воситаларига ортганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 30 баравари — 11 млн 250 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, ҳуқуқбузарнинг техника воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шунингдек, ҳодиса жойидан қочишга уринган юк автомашиналари ҳайдовчилари ички ишлар органлари орқали аниқланди. Давлат инспекторларининг талабларини бажармаганликлари учун уларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.

Бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳудуднинг табиий ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 09:55 31.05.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!