Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зангиота туманида 10 минг литр этил спиртини муомалага киритилишининг олди олинди

A A A
Зангиота туманида 10 минг литр этил спиртини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ҳамда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.” МЧЖ раҳбари З.М. ва технологи Р.А. ўзаро тил бириктириб, “Гулбоғ” МФЙ ҳудудидаги бинода тегишли рухсатнома ва лицензия олмасдан қонунга хилоф равишда этил спирти ишлаб чиқариш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, тадбир жараёнида умумий баҳоси 344,1 млн сўмлик жами 10 минг литр этил спирти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:02 04.01.2025. Ўқилди: 1065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!