Бу ҳақда америкалик журналист Сеймур Ҳерш ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
"Ҳозирда Зеленскийнинг энг эҳтимолий вориси сифатида Залужний кўрилмоқда. Вашингтондаги манбалар менга унинг яқин ойларда Украина президенти лавозимини эгаллаши мумкинлигини айтишди. Агар Зеленский ўз лавозимини тарк этишдан бош тортса, у куч билан кетказилиши мумкин. Қўшма Штатларда ҳам, Украинада ҳам кўпчилик Путин билан музокара ўтказиш имконияти мавжуд бўлган пайтда Россия билан урушни имкон қадар тезроқ тўхтатиш керак, деб ҳисобламоқда", — деб ёзди Ҳерш.