Аввал турли ҳудудлар ФҲДЁ бўлимларининг иш вақти ҳар хил бўлган. Масалан, Тошкент шаҳрида душанба — дам олиш куни бўлган бўлса, бошқа ҳудудларда иш куни эди. Бу ҳолат, мазкур маълумотга эга бўлмаган аҳолига ноқулайлик туғдирар эди.
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, агентлик мутахассислари томонидан ушбу масала қайта кўриб чиқилиб, ФҲДЁ бўлимларининг тўлиқ иш вақти душанба – жума кунлари этиб белгиланди.
Энг муҳими, эндиликда ФҲДЁ бўлимлари томонидан шанба кунлари ҳам 9.00 дан – 15.00 га қадар аҳолига хизмат кўрсатилади.