Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Зафар Ҳошимов Савдо ва сервис уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

Зафар Ҳошимов Савдо ва сервис уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси тақдимномасига асосан “Савдо ва сервис” уюшмаси таъсисчилари умумий йиғилиши қарори билан тадбиркор Ҳошимов Зафар Комилович уюшма раиси лавозимига тайинланди

Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар томонидан Савдо ва сервис уюшмасини ташкил этиш таклифи билдирилганди.

Мазкур таклиф Президент томонидан маъқулланди.

Уюшма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда фаолият юритиб, соҳадаги стратегик режаларни ишлаб чиқиш, қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Киритилди: 17:07 03.03.2025. Ўқилди: 1614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!