Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Юртимизда ўтказилган U-23 Осиё Кубоги эътироф этилди

Юртимизда ўтказилган U-23 Осиё Кубоги эътироф этилди

Осиёнинг энг кучли 16 жамоаси Тошкент ва Қарши шаҳарларида 19 кун давомида 32 та ўйинда куч синашишди.

Ушбу турнир доирасидаги барча ўйинларда жами 81 та гол урилди. Бу — ҳар бир баҳсга ўртача 2,53 голдан тўғри келади, деганидир. Мусобақа чемпиони Саудия Арабистони жамоаси турнир тарихида бирорта учрашувда мағлуб бўлмай, зафар қучган илк жамоага айланди.

Шунингдек, мазкур мусобақа томошабинлар ташрифи бўйича ҳам рекордларни янгилади. Хусусан, мезбон Ўзбекистоннинг Туркманистонга қарши баҳсини томоша қилиш учун “Пахтакор” стадионига 28 670 мухлис ташриф буюрган бўлса, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги финални 32 268 ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борган.

Киритилди: 18:38 01.07.2022. Ўқилди: 5519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!