Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 20 291 донани ташкил қилмоқда. Хусусан, ноябрь ойида мазкур қурилмалар сони жами 585 тага кўпайган. Банклар орасида Халқ банки (325 дона) да энг кўп ўсиш рўй берган.
Муомалага чиқарилган пластик карталар сони ноябрь ойида 1,43 млн. донага кўпайиб, уларнинг жами сони 33 млн. 550 минг донага етган.
Энг кўп ўсиш Халқ банки (598,0 минг), "Ипак Йўли" банки (92,0 минг), ANORBANK (86,0 минг), TBC Bank (61,3 минг) ва Ўзсаноатқурилишбанк (45,0 минг) да кузатилган.
Ўтган ойдаги каби бу ойда ҳам терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 1 294 дона. Ипотека-банк (-749 та) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-225 та) лардан ташқари яна 14 та банкка тегишли терминаллар сонида камайиш қайд этилган.