Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Юртдошимиз Халқаро математика олимпиадаси бронза медалини қўлга киритди

A A A
Юртдошимиз Халқаро математика олимпиадаси бронза медалини қўлга киритди

Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Саидолимхон Жасурбеков Тошкент шаҳридаги Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалида ташкил этилган Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди.

Халқаро математика олимпиадаси (ХМО) 1959 йилдан бошлаб 5 — 9-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этиб келинади.

Саидолимхон Шайхонтоҳур туманидаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқиган. 2019 йил август ойида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган қабул тест синовлари якуни бўйича 46 балл тўплаб, 8-синф ўқувчилари сафига қабул қилинган.

Шунингдек, у ихтисослаштирилган фанларни ўзлаштиришда ва мустақил илмий-тадқиқот ишларида юқори натижаларга эришмоқда.

“Халқ сўзи”

Киритилди: 22:45 15.11.2019. Ўқилди: 1741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!