Бугун 11 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Юрий Шатунов вафот этди

Юрий Шатунов вафот этди

ОАВ хабарларига кўра, унинг ўлимга юрак хуружи сабаб бўлди.

Бугун, 23 июнь куни кечқурун “Ласковый май” гуруҳи солисти, 90-йилларда хит бўлган қўшиқлар муаллифи Юрий Шатунов вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости унга яқин манбага таяниб, хабар берди.

ОАВ хабарларига кўра, унинг ўлимга юрак хуружи сабаб бўлди. Хонандани шифохонага олиб кетишаётганда, тез ёрдам машинасида жони узилди.

Юрий Шатунов 48 ёшда эди. Ёшлигиданоқ юлдузлик даражасига эришган Юрий Шатунов умрининг сўнгги кунига қадар мусиқа билан шуғулланган.

Юрий Шатунов 1973 йил 6 сентябрь куни Россияда туғилган. 2019 йилда унинг “Любимые песни” албоми чиққан бўлса, 2020 йилда яна учта жамланмаси — “Спасибо тебе”, “Остановиться не могу” ва “Заметает листья снег”ни мухлисларига тақдим этган.

Унинг “Ты помнишь…”, “Вспомни май”, “Седая ночь”, “Не молчи…” “Я верю…” каби бир қатор албомлари ҳамда “Белые розы”, “Не бойся”, “Звёздная ночь” ва “Детство” каби қўшиқлари жуда катта машҳурликка эришган.

Киритилди: 15:24 23.06.2022. Ўқилди: 5569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!