Бугун 23 сентябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Юнусободда можаро: ижара уйига нотаниш одамларни олиб келадиган қизга чора кўрилди

Юнусободда можаро: ижара уйига нотаниш одамларни олиб келадиган қизга чора кўрилди

Юнусобод тумани “Учқаҳрамон” маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирининг аҳолисидан ташвишли хабар келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маҳалла аҳолиси пандемия даврида уйига мунтазам равишда номаълум одамларни олиб келадиган қўшнисидан шикоят қилишди. Текширув давомида Ширин хонадонда ижарага туриши маълум бўлди. Ички ишлар органлари ходимлари хонадоннинг эгасини чақириб, аёллар билан суҳбатлашишди ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришди. Уй эгаси суд орқали ижара шартномасини бекор қилдирди ва Шириндан хонадонни бўшатишни сўради. Қиз эса хонадондан чиқиб кетишдан бош тортди ва жанжал қилди.

Воқеа жойига хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар етиб келиб, профилактик суҳбат ўтказдилар. Суд қарорига кўра, Ширин 20-августгача хонадонни бўшатиши керак, у итоат қилмаган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Киритилди: 10:13 10.08.2020. Ўқилди: 4173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!