Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Юнусободда 1 туп сафора дарахти илдиз қисми билан олиб ташланган

Юнусободда 1 туп сафора дарахти илдиз қисми билан олиб ташланган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бир гуруҳ ниқобли шахслар томонидан дарахтлар давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида қўпориб олинаётгани тасвирланган видеохабар тарқалди.

Видеода бир аёл ва эркак номаълум шахсларга гапиргани, тасвирга олиш бошланганидан сўнг эса мазкур шахсларнинг қочиб кетганини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Юнусобод туманининг Мингчинор маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли 16-уйнинг орқа қисмида 1 туп сафора дарахти илдиз қисми билан олиб ташланган. Шундан сўнг тегишли соҳа мутахассислари томонидан дарахтга агротехник қоидаларга асосланган ҳолда ишлов берилган. Биологик ўғитлар билан тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда ўз ўрнига қайта экилган.

Ушбу қонунбузилиши ҳолатини содир этган ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари томонодан тегишли тартибда ишлар олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:55 17.04.2024. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!