Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 412 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт-Лахия, Шайх Радван, Хон Юнис ва Рафаҳга ҳужум қилишди. Уруш бошланганидан бери 43 985 киши ҳалок бўлган.
▪️Ўша кечаси фашистлар иккита қирғин қилди. Камал Адван касалхонаси яқинидаги Байт Лаҳия шаҳридаги турар-жой ҳудудига зарба берилди, 66 киши ҳалок бўлди, Шайх Радвандаги Ал-Аруқийлар оиласининг уйи бомбардимон қилинди, 22 киши ҳалок бўлди. Иккала қирғин қурбонларининг аксарияти болалар ва аёллар эди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Бейт-Лахияда "Меркава" танки ва "Юнитан" бронетранспортёрини йўқ қилди, Нитцарим ўқида босқинчилар гуруҳи йўқ қилинди.
▪️Хитой раҳбари Си Цзиньпин: Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақираман. Ҳозирги вазиятда БРИКС мамлакатлари адолат ва тинчлик овози сифатида ҳаракат қилишлари ниҳоятда зарурдир.
▪️ЮНРВА бош котиби: Ғазо болалар қабристонига айланди. Ғазо болалари ўлдирилмоқда, яраланмоқда, қочишга мажбур бўлмоқда, хавфсизлик ва таълимдан маҳрум бўлмоқда.
▪️"Ҳизбуллоҳ" Наҳариядаги 146-дивизия, Аккадаги Шарага ва Аелет базаларига ҳужум қилди.
▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Хиам шаҳрига 12 марта ҳужум уюштирди, ҳозирда босқинчилар билан тўқнашувлар давом этмоқда. Тирга ҳужум қилинди.
▪️Сурия Мудофаа вазирлиги: Исроил Ҳомс вилоятидаги Палмира шаҳрига зарбалар берди. 36 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши яраланди.