Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

ЮНИСЕФ ва ЖССТ болалар ва ўсмирлар саломатлиги бўйича янги стратегияни тасдиқлади

ЮНИСЕФ ва ЖССТ болалар ва ўсмирлар саломатлиги бўйича янги стратегияни тасдиқлади

✅ ЮНИСЕФ ва ЖССТ томонидан 2026 – 2030 йилларда болалар ҳамда ўсмирлар саломатлигини таъминлаш бўйича қўшма стратегия тасдиқланди. Ушбу дастур Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун мўлжалланган.

📌 Бу ҳужжатнинг аввалгиларидан фарқли жиҳати, унда фақат натижаларга эмас, балки болалар саломатлиги ёмонлашувининг сабабларини тизимли аниқлаш ва бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилган.

📊 Қайд этилишича, дунё бўйича бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларида болалар саломатлигини таъминлашга масъул мутахассислар танқис. Хусусан, 2030 йилга бориб, жаҳон бўйича 18 миллион нафардан зиёд тиббиёт ходимлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин.

🔎 Бешта устувор йўналишни ўз ичига олган стратегияда бу масала ечимига ҳам алоҳида урғу берилган. Шунингдек, руҳий саломатлик хизматларини кучайтириш, реабилитация хизматларини ривожлантириш, зўравонликнинг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ўрин олган.

🏵 Дастурда болалар саломатлиги учун хавфли бўлган зарарли маҳсулотлар рекламаcи ва тарғиботини тартибга солиш юзасидан ҳам тавсиялар бор. Қолаверса, ўғил-қизларни зарарли контентлар таъсиридан ҳимоя қилишга доир устувор мақсадлар белгиланган.

➡️ Ҳужжат орқали мактабларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳамширалар, психолог ва маслаҳатчилар ролини кучайтириш, ўқув дастурларига саломатликни сақлаш ҳамда рақамли хавфсизлик бўйича амалий кўникмаларни киритиш тавсия этилмоқда.

‼️ Стратегия болалар ва ўсмирларнинг фикр ҳамда эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган ва Европа ва Марказий Осиёнинг барча давлатлари томонидан маъқулланган.

Киритилди: Бугун 15:05. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!