Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Юлдуз Усмонова Россияда мукофотланди

Юлдуз Усмонова Россияда мукофотланди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Россияда “Ҳамдўстлик юлдузлари” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.

17-19 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижодий ва илмий зиёлиларининг ХВИ форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Юлдуз Усмонова билан бирга озарбайжонлик рассом Сакит Мамедов, қозоғистонлик актёр Тунгишбай Джаманқулов ҳам “Маданият ва санъатга қўшган улкан ҳиссаси учун” номинацияси бўйича мукофот билан тақдирланди.

Маълумот учун, ушбу мукофот 2009 йилда таъсис этилган бўлиб, ҳар йили МДҲ мамлакатлари вакилларига алоҳида давлат ва умуман ҳамдўстликни ривожланишига ҳисса қўшган гуманитар соҳадаги муҳим ютуқлари учун берилади.

Киритилди: 22:50 18.09.2024. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!