Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Юлдуз Усмонова 57 ёшини яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлади ( +фото)

A A A
Юлдуз Усмонова 57 ёшини яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлади ( +фото)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 12 декабрь куни 57 ёшни қарши олди. Хонанда туғилган кунини нишонлашни 11 декабрь куни кечаси Hilton меҳмонхонасидан бошлади. Туғилган кун соҳибаси янги «Юрак» қўшиғига оила аъзолари ва дўстлари иштирокида анимацион клипни тақдим этди.

12 декабрь куни хонанданинг туғилган куни тор доирада давом этди. Тантанада Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи, қизи Нилуфар Усмонова ва саноқли шоу-бизнес вакиллари иштирок этди. Ижтимоий тармоқларда хонанданинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан Имроннинг «Ёмон қиз» қўшиғига рақсга тушаётгани акс этган видео тарқалди.

Юлдуз Усмонова 57 ёшини яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлади ( +фото)

Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 1963 йил 12 декабрь куни Марғилон шаҳрида туғилган. Унинг рэпертуаридан рус, тожик, турк, уйғур, қозоқ, татар ҳамда бошқа тилларда куйланган 600 дан ортиқ қўшиқ жой олган. Юлдуз Усмонованинг дисклари Ўзбекистонда ташқари Германия, АҚШ, Голландия ва Англияда ҳам сотувга чиқарилган.

Юлдуз Усмонова 57 ёшини яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлади ( +фото)

Юлдуз Усмонованинг туғилган куни ҳар йили катта дабдаба билан нишонланади. Хусусан, ўтган йили хонанданинг туғилган кунига турмуш ўртоғи BMW Х7 автомобилини совға қилган эди.

Киритилди: 13:34 13.12.2020. Ўқилди: 15814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!