Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги аёллар рўйхатини тузди

«Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги аёллар рўйхатини тузди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассислари Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда давлат тузилмалари, муассасалари ҳамда йирик жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган аёлларнинг рўйхатини янгиланди.

Қайд этилишича, ўрганиш натижалари мамлакатда тузилмавий ва институционал ўзгаришлар давом эттирилаётганини, қонунчилик такомиллаштирилаётганини ҳамда аёлларнинг роли ва мавқейи, уларнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаоллиги ортаётганлигини кўрсатди.

Ушбу рўйхатда қуйидаги аёллар ўрин олди:

  1. Азиза Умарова — Uzbekistan Airports Кузатув кенгаши раиси;
  2. Алия Юнусова — Омбудсман ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
  3. Галина Саидова — Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича масалаҳатчиси ўринбосари;
  4. Гаяне Умерова — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси директори;
  5. Гулнора Маруфова — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари;
  6. Гулнора Махмудова — «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси;
  7. Гулчехра Рихсиева — Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори;
  8. Диана Байзакова — Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж марказининг директори;
  9. Дилноза Зиямуҳамедова — Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинчалик бажарувчи;
  10. Дилбар Ғуломова — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари;
  11. Дилором Тошмуҳамедова — Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари;
  12. Дилором Файзиева — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси;
  13. Дилноза Муратова — Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказининг директори ўринбосари;
  14. Дилнозахон Каттаханова — Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари;
  15. Элена Борисова — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси;
  16. Каммуна Ирисбекова — «Алоқа банк» АК бошқарув раиси;
  17. Камола Акилова — Маданият вазири ўринбосари;
  18. Кристина Прокудина — Республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раисининг ўринбосари;
  19. Мавлудахон Ходжаева — O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари;
  20. Мақсуда Ворисова — Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари;
  21. Малика Қодирхонова — Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси;
  22. Нигина Раҳимова — «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори;
  23. Орал Атаниязова — Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт институти ректори;
  24. Раъно Жўраева — Uzbekistan Airports компанияси раҳбари;
  25. Раъно Шодиева — Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази раҳбари;
  26. Саида Мирзиёева — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раисининг ўринбосари;
  27. Сайёра Рашидова — Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори;
  28. Светлана Ортиқова — Бош прокурор ўринбосари;
  29. Светлана Инамова — «Соғлом авлод учун» фонди бошқаруви раиси;
  30. Танзила Норбоева — Олий Мажлис Сенати раиси;
  31. Умида Салихбаева — «Дори-дармон» АК бошқаруви раиси;
  32. Умида Тўхташева — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари;
  33. Умида Тешабоева — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори;
  34. Феруза Махмудова — Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси;
  35. Феруза Муҳамеджанова — «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари;
  36. Феруза Эшматова — Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман).
  37. Ҳилола Умарова — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори;
  38. Шаҳло Турдиқулова — Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари;
  39. Шин Агриппина — Мактабгача таълим вазири;
  40. Элмира Боситхонова — Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Рўйхатни тузишда аёлларнинг фуқаролик жамиятидаги имижи, улар ишлаётган ташкилотларнинг сиёсий кун тартибини шакллантириши, соҳаларни ривожлантириши ҳамда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишга институционал таъсир даражаси инобатга олинган.

Киритилди: 20:49 08.03.2021. Ўқилди: 2196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!