Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

ЙПХ ходимлари ҳайдовчилардан газ баллон ҳужжатини сўрашга ҳақлими?

A A A
ЙПХ ходимлари ҳайдовчилардан газ баллон ҳужжатини сўрашга ҳақлими?

Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғининг маълум қилишича, Йўл ҳаракати қоидаларининг 7-бандида ЙПХ ходимлари томонидан механик транспорт воситаси тўхтатилганда сўраладиган ҳужжатлар рўйхатига асосан, газ баллон ҳужжатини сўрашга ЙПХ ходимларининг хаққи йўқ.

Aгар транспот воситасига газ баллон ўрнатилганидан сўнг, автомашина қайта рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, протокол тузилиши мумкин.

Қайта рўйхат билан [газ баллоннинг] ҳужжатни адаштирмаслик керак. Сабаби қайта рўйхат билан баллон ҳужжати бошқа-бошқа нарсалар.  

Транспорт воситасининг техник паспортига газ ўрнатилгани ҳақида маълумотлар киритилади. Aгар юқоридаги маълумотлар [техник паспортда] бўлмаса, автомашина қайта жиҳозланиб, белгиланган ҳужжатлар йўқлиги сабабли жарима майдонига олиб борилади

Киритилди: 17:26 16.12.2020. Ўқилди: 5352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!