Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЙПХ ходимига ҳайдовчи билан гаплашиш учун 10 дақиқа берилганми?

ЙПХ ходимига ҳайдовчи билан гаплашиш учун 10 дақиқа берилганми?

Бугунги кунда интернет ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишувлар акс этган видеолавҳаларда ҳайдовчилар томонидан ЙПХ ходимларига айтилаётган “10 минут бўлди, сизни вақтингиз қолмади, энди мен кетаман” деган гаплар энг оммабоп гаплардан бири бўлиб бормоқда ва ҳуқуқий саводхонлиги пас ҳайдовчилар ўртасида вирус каби тез тарқалмоқда, деб ёзади автоблогер Мақсуд Музаффаров ўз каналида.

Хўш бу “10 минут” хақидаги гаплар қанчалик асосли?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг: 

3-моддасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланиши, 

9-моддасида Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилиб турувчи қонун ҳужжатлари асосида жавобгарликка тортилиши,

280-моддасида Бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя этилишини текшириш ва (ёки) назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиши,

248-моддасида Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш орқали  содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича чоралар кўриш ва 287-моддасига Маъмурий йўл билан ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.

288-моддасида Маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатгача давом этиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Хулоса!

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори 16-бандида ЙПХ ходими томонидан йўл ҳаракати қатнашчисини асоссиз тўхтатиб туриш тақиқланади деб кўрсатилган.

Шунга асосан, агарда йўл ҳаракати қатнашчиси ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигини исботлаб берса, ЙПХ ходимининг фикри фуқароники билан уйғунлашса, яъни ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигига ишонч хосил қилган заҳоти унга тегишли бўлган ҳужжатларини қайтариб бериб, унга рухсат беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига асасан ЙПХ ходимига ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тегишли чораларни кўриш мажбурияти юкланган.

Юқорида келтириб ўтган асосларимизга кўра, ЙПХ ходими фуқаро томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган деб ҳисобласа Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг 288-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, ишларнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш мақсадида мазкур шахсни уч соатгача ушлаб туришга хақли

Киритилди: 11:48 04.12.2019. Ўқилди: 2499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!