Ички ишлар органларида аёл ходимларимиз тобора салмоқли ўрин эгаллаб бормоқда. ППХ махсус патрул хизмати ортидан опа-сингилларимиз бугун улар учун янги йўналиш — ЙПХда ҳам ўзларини синаб кўриш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Ушбу тажриба пойтахтимиздаги «Тошкент» марказий темирйўл вокзали ва Тошкент халқаро аеропорти ҳудудида амалиётда синовдан ўтказилмоқда. Агар натижа кутилганидек бўлса, у ҳолда йўлларда ЙПХ ходимлари қаторида аёл ходимларимизни ҳам учратиш мумкин бўлади.
Ҳозирда икки нафар аёл ходимлар соҳанинг тажрибали эркак ходимларидан тартибга солинмаган, тирбандлик юзага келган чорраҳаларни бошқариш ва имтиёзга эга бўлган автотранспорт воситаларини ўтказиб юбориш каби ҳолатларда тўғри ҳаракатланишни ўрганмоқдалар.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, қатор хориж мамлакатларида йўлларда форма кийган аёл ЙПХ ходимларини кўплаб учратиш мумкин. Улар ўз хизмат вазифаларини эркаклардан кам бўлмаган даражада ўташмоқда.
Manba: iibb.uz