YouTube’да сунъий интеллектда яратилган видеолар янада кўпаяди: бу йил Google блогерларга ўз нейрон нусхалари билан Shorts видеолар яратиш имконини берувчи янги функцияни ишга туширади.
Ушбу функция қандай ишлаши ва аниқ қачон ишга туширилиши ҳақида кейинроқ маълумот берилиши ваъда қилинди. Аммо ҳозирнинг ўзида YouTube’даги ҳар бешинчи янги видео сунъий интеллект ёрдамида яратилмоқда. Баъзида бу видеолар шунчалик сифатли чиқмоқдаки, ҳатто оммавий ахборот воситалари ҳам уларнинг сохталигини аниқлай олмаяпти.