YouTube видеохостинг хизмати Беларус давлат каналларининг аккаунтларини ўчириб ташлади. Бу ҳақда Беларус Ахборот вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
"Бугун Американинг Google компаниясига тегишли видеохостинг хизмати бўлган YouTube БелТА, СТВ ва ОНТ Беларус каналларини ўчириб ташлади", дейилади баёнотда.
Вазирлик платформанинг бу ҳаракатини "дўстона бўлмаган ва асоссиз" деб атади ва видеохостинг хизматига қарши қасос олиш ҳуқуқи ҳақида огоҳлантирди.