Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

YouTube 2020 йилдан бери Россия оммавий ахборот воситалари ва рақамларининг 207 та каналини блоклади

YouTube 2020 йилдан бери Россия оммавий ахборот воситалари ва рақамларининг 207 та каналини блоклади

«ТАСС»нинг Роскомнадзор матбуот хизматига таяниб хабар беришича, жорий йил бошидан буён платформа Россиянинг 83 та интернет саҳифаларига киришни чеклаган. 2023 йилда хизмат 27 та, 2022 йилда – 63 та канални блоклаган. 2021 йилда яна 21 та канал блокланган, платформа 13 та интернет саҳифасига киришни чеклаган.

2020 йилдан бери YouTube санкцияларига дучор бўлган каналлар орасида Соловиев LIVE, Қрим-24, RТ, РБK, НТВ ва Федерация Кенгашининг расмий канали бор. Видеохостинг шунингдек, мусиқий ижрочилар Shaman, Полина Гагарина, Олег Газманов, Григорий Лепс, Юлия Чичерина, ёзувчи Захар Прилепин, спорт гимнастикаси бўйича Олимпия чемпиони Никита Нагорнийнинг аккаунтларига киришни чеклаб қўйган, ЦСКА, Ахмат ва бошқалар футбол клубларининг каналларини блоклаган.

Киритилди: 18:21 12.07.2024. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!