Бугун 27 сентябрь, 2021 йил, душанба

O'ZB

"Yoshsaylovchi.uz" платформаси ишга тушди

"Yoshsaylovchi.uz" платформаси ишга тушди

Бу йил Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Бунда 6 993 924 нафар сайловчи ёшлар иштирок этадилар. Шундан 880 155 нафари илк марта сайловда иштирок этадиган ёшлардир.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини, электорал маданиятини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида yoshsaylovchi.uz платформаси ишга тушди. Бу ҳақда Aлишер Саъдуллаев маълум қилди.

Мазкур платформа орқали сайлов жараёни ҳақида зарур маълумотларни олиш, сайлов участкасини аниқлаш мумкин. Шунингдек, сайтдан рўйхатдан ўтган ҳолда сайловда волонтёр ёки тренер сифатида иштирок этиш имкони ҳам яратилган.

«Энг муҳими, ёшларимизнинг сайловда тўғридан тўғри жараённи кузатишлари, хорижий экспертлар ва вакиллар билан биргаликда тажриба орттиришларига жуда яхши имконият бор. Aйниқса, бу хорижий тилларни билган ёшларимизга зўр тажриба майдони бўлади. Бунинг учун сайтдан рўйхатдан ўтган ҳолда сайловда волонтёр ёки тренер сифатида иштирок этиш имкони яратилган», деб ёзади Aлишер Саъдуллаев.

Киритилди: 20:45 14.09.2021. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!