Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ёшларнинг экологик қонунларга оид билимлари синовдан ўтказилди

Ёшларнинг экологик қонунларга оид билимлари синовдан ўтказилди



10 август куни Шаҳрисабзда «Ёшлар - келажак бунёдкорлари» III экология ва туризм халқаро қурултойи доирасида «Сиз эко-қонунларни биласизми?» кўрик-танлови ўтказилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги эко прокуратура бошқармаси томонидан ташкил этилган танловда қурултой иштирокчиларидан шакллантирилган жамоалар ўз ҳудудлари номидан иштирок этди.Yoshlarning ekologik qonunlarga oid bilimlari sinovdan o’tkazildi

Танлов «Бу бизнинг ҳудуд», «Интеллектуал ринг» ва «Экология учун барчамиз масъулмиз!» шартлари асосида ўтказилди. Иштирокчилар И шартда ўз ҳудудларининг экологик ҳолати, экомаданияти, ҳудуд экологиясини яхшилаш учун қилинаётган ишлар, ёшларнинг экологияга бўлган муносабатини очиб беришди. Иккинчи шартда эса жамоалар белгиланган вақт давомида экологик, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий саволларга жавоб беришди. Учинчи шартда Республикамиз экологиясини асраб-авайлашга қаратилган, ёшлар орасида экомаданиятни тарғиб қилишни кўзда тутган, плоггинг лойиҳаси мазмун-моҳиятини очиб берадиган ибратли саҳна кўринишлари тақдим қилинди.Yoshlarning ekologik qonunlarga oid bilimlari sinovdan o’tkazildi

Танловни ўтказишдан мақсад жамиятда ёшларнинг экологияга оид ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллий ҳуқуқ тизимига ҳурмат муносабатини шакллантириш, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларига нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, қонун бузилиши ҳолатларига муросасизлик ҳиссини уйғотишдир. Yoshlarning ekologik qonunlarga oid bilimlari sinovdan o’tkazildi

Шунингдек, «Сиз эко-қонунларни биласизми?» кўрик-танлови ёшларнинг экологияга оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, экологик-ҳуқуқий-демократик жамият барпо этишда ёшларнинг ролини мустаҳкамлашга хизмат қилади.Yoshlarning ekologik qonunlarga oid bilimlari sinovdan o’tkazildi

Танлов ғолиблари қурултой якунида эълон қилинади ва муносиб тақдирланади. Қурултой 13 августгача давом этади.

Киритилди: 15:23 11.08.2024. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!