Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади

Ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади

Ҳукумат қарори (637-сон, 12.10.2021 й.) билан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида берилади.

💰 Кредитлар ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилади.

📝 Бунда тегишлича “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари кафиллиги тақдим этилади.

📌 Кафиллик берилганлиги учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

✅ Қарз олувчилар, жумладан, қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:

🔸 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган;
🔸 янги (иккала томон учун биринчи маротаба) турмуш қурган;
🔸 илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредити олмаган бўлиши керак.

➡️ Шунга кўра, ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар:

➖ бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
➖ 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
➖ бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
➖ бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

⏳ Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади.

❕ Ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси имзоланади.

Киритилди: 18:08 13.10.2021. Ўқилди: 2562 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!