Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ёшлар учун “олтин давр”: Президент Шавкат Мирзиёев яна янги имкониятлар “пакетини” тасдиқлади

Ёшлар учун “олтин давр”: Президент Шавкат Мирзиёев яна янги имкониятлар “пакетини” тасдиқлади

1. 20 минг нафар ёш тадбиркор хорижнинг Гарвард, Стенфорд, Лондон бизнес мактаби каби нуфузли таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитилади.

2. 1 000 нафар тадбиркорга 500 миллион сўмгача имтиёзли ссуда ажратилади (6 ойлик имтиёзли давр билан).

3. Хорижий тилдан C1 даражадаги сертификати бор ёшлар учун тадбиркорликни ташкил этишдаги давлат хизматлари тўловлари 50 фоизга арзонлашади.

4. Хорижий тилдан камида B2 сертификати бор ёшлар учун чет элга чиқиш паспортини олиш божи 50 фоизга камайтирилади.

5. Ҳар йили камида 10 мингта ёш оила имтиёзли ипотека асосида уй-жой билан таъминланади.

6. Ойига 10 мингдан ортиқ китоб сотадиган тадбиркорларга 1 миллиард сўмгача имтиёзли ссуда ажратилади.

7. Чекка ҳудудларда тил маркази очган ва уни кенгайтирмоқчи бўлган ёшларга 300 миллион сўмгача (730 БҲМ) фоизсиз ссуда берилади.

8. “Йилнинг энг фаол ёш ходими” танлови ғолиблари бўлган 100 нафар ёш ходим ҳар йили алоҳида мукофотланади.

9. Ёшларнинг волонтёрлик лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

10. “ТОП-100 китобхон” танлови ўтказилиб, ғолиблар 10 миллион сўм (25 БҲМ) миқдорида рағбатлантирилади.

11. Нодавлат таълим марказларининг энг яхши ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади.

12. “Ёшлар билан бир кун” акцияси орқали ҳар йили 10 минг нафар ёш давлат раҳбарлари ва мутасаддилари билан бевосита тажриба алмашади.

13. Олис ҳудудлардаги хусусий таълим марказлари учун ижтимоий солиқ ва даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади (2031 йилгача).

14. Ҳар йили сентябрь ойида “Ёшлик – ҳаётнинг бахтли ва олтин даври” шиори остида умуммиллий ёшлар фестивали ўтказилади.

15. Хусусий таълим марказларига ўзлари ишлаб чиққан дастурлар асосида таълим беришга рухсат этилади.

16. Ижтимоий фаол ёшлар учун давлат ташкилотларида ҳақ тўланадиган стажировка тизими йўлга қўйилади.

17. Ҳар бир ҳудудда камида биттадан туризм, гастрономик ва китобхонликка ихтисослашган “Ёшлар сайилгоҳи” кўчалари ташкил этилади.

18. Давлат органларида 3 йиллик стажга эга ёш мутахассисларнинг лавозимда кўтарилиш улуши 30 фоизга оширилади.

19. Энг яхши ёш ёзувчи ва шоирлар учун “Илғор ижодкор” Президент мукофоти берилади.

20. Маҳалла ва туман даражасида ёшлар инфратузилмаси (кутубхона, спорт объекти, кинотеатр) бўйича мажбурий минимал стандартлар жорий этилади.

21. Тиббий, экологик, таълим ва спорт каби йўналишларда касбий волонтёрлик ихтисосликлари жорий этилади.

22. Ёш тадбиркорлар учун тижорат банклари орқали бепул бизнес-режалар тайёрлаб берилади.

23. Ёш оилалар учун оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган махсус ҳудудий форумлар ташкил этилади.

24. Замонавий касбларни ўқиб сертификат олган ёшларнинг ўқиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

25. Халқаро ва хорижда тан олинадиган касбий имтиҳон (сертификат) тизимларини жорий этиш қўллаб-қувватланади.

26. Хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда 100 минг нафар ёш келажак ва замонавий касбларга ўқитилади.

27. Маҳаллаларда ёшлар ташаббуси билан амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳалар сони 2 мингтага етказилади.

28. Миллий киберспорт мусобақалари ўтказилиб, унга 50 минг нафар ёш қамраб олинади.

29. Ёшларнинг руҳий саломатлигини ҳимоя қилиш учун республика бўйлаб 24/7 ишловчи бепул колл-марказлар ташкил этилади.

30. Мактабларда энг қуйи синфлардан бошлаб касбга йўналтирувчи махсус “Касблар олами” дастурлари жорий этилади.

31. Ҳар икки йилда 12 август – Халқаро ёшлар кунида “Авлодлар мулоқоти” халқаро ёшлар конгресси ўтказилади.

32. Электрон платформалар орқали ҳар йили 600 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил февраль ойида ҳам ёшлар учун 30 дан ортиқ муҳим ташаббусларни илгари сурганди. Орадан 2 ой ўтиб, давлат раҳбарининг тегишли фармон ва қарори билан яна янги имкониятлар тасдиқланди.

Киритилди: 23:05 20.04.2026. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!