Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ёшлар Иттифоқи йўқолиб қолган Абдуллоҳ Тоҳиров бўйича расмий баёнот берди

Ёшлар Иттифоқи йўқолиб қолган Абдуллоҳ Тоҳиров бўйича расмий баёнот берди

Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ахборот хизмати хабар берди.

Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган. Бизга маълум қилишларича, Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади.

“Биз имконимиз борича Абдуллоҳ ва унинг яқинларига ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз. Айни вақтда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ҳолатга ойдинлик киритиш ва аниқ тафсилотлар олишга ҳаракат қилмоқда.

Биз жараённинг очиқ ва шаффоф ўтиши, ҳолат билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг жамоатчиликка тезроқ тақдим қилинишини истаб қоламиз“, дейилади Иттифоқ баёнотида.

Киритилди: 15:43 08.11.2019. Ўқилди: 3740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!