Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ёшлар ишлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармасига бошлиқ тайинланди.

Ёшлар ишлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармасига бошлиқ тайинланди.

Хуррамов Аслиддин Бахрамович Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1991 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2013 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини, 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Перезиденти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – сув хўжалиги ва мелиорация.

А.Хуррамов меҳнат фаолияти давомида касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши раиси, Ёшлар иттифоқи туман бўлими раиси лавозимларида меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2020 йилдан буён Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой тумани бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Киритилди: 23:32 12.07.2023. Ўқилди: 1984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!