Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ёшини 12 йилга камайтирган ҳиндистонлик футболчи жазоланди

Ёшини 12 йилга камайтирган ҳиндистонлик футболчи жазоланди

Ҳиндистоннинг Жамшидпур клуби ҳужумчиси Гурав Мухи мамлакат футбол федерацияси томонидан 6 ойга дисквалификация қилинди.

Футболчи октябрь ойидаги ўйинлардан бирида дарвозани ишғол қилиб, Ҳиндистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланган эди. Бироқ, The Telegraph журналисти Жаеш Таху хабарига кўра, Мухи 16 ёш эмас, балки 28 ёш экани маълум бўлди. Натижада, у 6 ойга футболдан, бундан ташқари, Ҳиндистон ёшлар терма жамоасидан четлатилди.

Жамшидпур клуби 2017 йилда ташкил қилинган. Унинг сафида Австралия терма жамоасининг энг яхши тўпурари Тим Кэҳилл ҳам тўп тепган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 00:48 19.12.2018. Ўқилди: 1529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!