Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Ёрдам тарқатиш пунктларида 73 фаластинлик ҳалок бўлди

Ёрдам тарқатиш пунктларида 73 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил Мудофаа кучлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам кутаётган 73 фаластинлик ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар юзасидан текширув бошлади.

Исроил армияси матбуот котиби қурбонларнинг ҳақиқий сони аввал хабар қилинганидан фарқ қилиши ҳақида дастлабки маълумотларга эга.

"Бугун эрталаб Ғазо сектори шимолида бир неча минг аҳолидан иборат йиғин топилди. Исроил аскарлари таҳдидни бартараф этиш учун огоҳлантирувчи ўқ узишди. Исроил армияси ҳудуддаги ўлим ҳақидаги хабарлардан хабардор ва ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. Дастлабки таҳлиллар қурбонлар сони хабар қилинганига тўғри келмаслигини кўрсатмоқда", дейилади Исроил армияси баёнотида.

Киритилди: 08:30 21.07.2025. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!