Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ёнғоқ еб туриш фойдами ё зарар?

Ёнғоқ еб туриш фойдами ё зарар?
Ёнғоқни жуда кўп инсонлар мева деб ҳисоблайди. Бироқ, ёнғоқ бошқа мевалардан фарқли ўлароқ аччиқ ва ёғ миқдори баланд бўлади. Шунга қарамай уни севиб истеъмол қиладиганлар анчагина.
 
Келинг, қуйида ёнғоқ истеъмолининг инсон организмига кўрсатадиган таъсирлари бўйича фикрлашамиз:
 
  • Ёнғоқ таркибида кўп миқдорда ёғ мавжуд бўлиб, у нафақат хотирани яхшилайди, балки организмни узоқ вақт тўқ тутади;
  • Озғинликдан азоб чекаётганлар бемалол ёнғоқни истеъмол қилиши мумкин. Чунки ёнғоқдаги калория организмни кўп миқдордаги ёғ билан таъминлай олади;
  • Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 6 ҳафта давомида ёнғоқнинг камида 3 турини биргаликда истеъмол қилиш танадаги туз миқдорини камайтирар экан;
  • Ёнғоқ организмдаги қанд миқдорини туширади. Шу сабабли қандли диабет касаллигига чалинганлар ҳам бемалол истеъмол қилиши мумкин;
  • Шифокорларнинг 12 ҳафталик текшируви натижасида кунига икки марта ёнғоқ истеъмол қиладиган инсонларда қондаги шакар миқдорининг 9 % га камайиши аниқланган;
  • Ёнғоқ истеъмоли юздаги ажинларни йўқотиш хусусиятига эга;
  • Ёнғоқни исталган ҳолатда истеъмол қилиш мумкин. Ҳатто озиқ-овқат устига майдалаб сепиб чиқилса ҳам унинг фойдали элементлари сақланиб қолади;
  • Кўпчилик инсонлар ёнғоқни қуруқ ҳолатда қовуриб истеъмол қилишади. Бу организмни узоқ вақт очликдан асрайди;
  • Ёнғоқни имкон қадар тонгда истеъмол қилиш лозим. Бунда нафақат иштаҳа очилади, балка хотира ҳам максимал даражада мустаҳкамланади.
  • Manba: qalampir.com
Киритилди: 22:15 05.12.2018. Ўқилди: 4630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!