Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Ёлғон, ёлғон, ёлғон". UzAuto Motors халқни алдаяптими?

"Ёлғон, ёлғон, ёлғон". UzAuto Motors халқни алдаяптими?

Ҳозиргина UzAuto Motors машиналар нархи ошгани борасида баёнот берганди ва бу баёнот сайтимизда эълон қилинди. Буни қарангки, бу баёнотда бир нечта ёлғонлар бор. Бу ҳақда bankiroff телеграм канали ёзмоқда. 

"Ёлғон, ёлғон, ёлғон!

1 АҚШ доллари 2019 йил 1 октябрда 9 446,65 сўмни ташкил этган. 2021 йил 31 март ҳолатига 1 АҚШ доллари 10 474,98 сўмдан иборат бўлган. Бу даврда доллар курси сўмга нисбатан 10,88%га ошган.
Монополист Ўзавтомоторс таъкидлаётганидек курс 30%га ошмаган.

1 АҚШ долларининг Корея вонига нисбатан қиймати 2019 йил 1 октябрдан 2021 йил 31 мартга қадар 1201,86дан 1133,66гача ўзгарган. Ёки бошқача айтганда, Корея вони АҚШ долларига нисбатан Ўзавтомоторс таъкидлаётганидек, 10-15% эмас, 6%га мустаҳкамланган.

Ўзавтомоторс ё ўзбекистонликларнинг исталган ёлғонни айтса ишониб кетадиган лақма ва саводсиз, деб ҳисоблайди ёки рақобатдан ҳоли компания оддий арифметикани ҳам ёддан кўтариш даражасигача деградацияга учраган.

Ҳа айтгандай, Ўзбекистон қонунларига тупуриб қўйиб, бир сўм бож тўланмай Хитойдан олиб келиб сотилаётган янгиланган Tracker эскисидан минг доллардан ортиқ комплектацияга эга бўлдими?
Equinox автомобилида RS комплектациясида янгиланиши тўрт ярим минг долларга тушмоқдами? Балки бу ерда ҳам ёлғончи калькуляцияга чақиб кўрарсизлар?

P.S. Монополият мафкураси шунчалар бузилганки, курс ўзгаришига мувофиқ автомашиналар нархи мутаносиб равишда ошмаслиги ҳақида ҳатто тасаввурлар ўлиб бўлган. Курс ўзгаришларига қарамай, очиқ бозорда нархларни рақобат ва харажатларни мақбуллаштиришга уринишлар тийиб туришини ҳазм этмайди", дея ёзади манба.

Киритилди: 01:01 08.04.2021. Ўқилди: 12292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!