Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда ОАВ ва фаолларнинг Instagram аккаунтлари оммавий ўчирилди

Ўзбекистонда ОАВ ва фаолларнинг Instagram аккаунтлари оммавий ўчирилди

Сўнгги бир кун ичида Ўзбекистондаги бир қатор ОАВ ва жамоат фаолларининг Instagram саҳифалари Meta томонидан ўчириб қўйилди. Сабаб сифатида “фирибгарлик ва алдовга қарши ҳамжамият меъёрлари” бузилгани кўрсатилган.

Ўчирилган саҳифалар орасида экофаол Мўътабар Хушвақтова, “Yashil Uyim” лойиҳаси, Hook Report ваSarpa Media бор.

⚠️Фаоллар ва таҳририятлар, огоҳлантириш бўлмагани ва апелляция бериш имкони берилмаганини маълум қилмоқда. Бу ҳолат мувофиқлаштирилган шикоятлар ёки режалаштирилган ҳужум бўлиши мумкинлигини
таъкидламоқда.

🗣 Nemolchi.uz лойиҳаси Meta ва халқаро ташкилотларни ушбу ҳолатни сўз эркинлиги ва рақамли хавфсизлик нуқтаи назаридан кўриб чиқишга, шаффоф изоҳ беришга чақирди.

Ҳозирча Meta томонидан расмий ва аниқ тушунтириш берилмаган.

Киритилди: Бугун 17:05. Ўқилди: 421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!