Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Пентагон ва Оқ уй Трампга Эронга ҳужум қилишнинг эҳтимолий вариантларини тақдим этди

Пентагон ва Оқ уй Трампга Эронга ҳужум қилишнинг эҳтимолий вариантларини тақдим этди

The Wall Street Journal нашрининг маълум қилишича, улар орасида Қўшма Штатларнинг кенг кўламли бомбардимон пайтида режим объектлари ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига зарба беришни назарда тутувчи “катта режа” ҳам бор.

Чекланган вариантларга режимнинг рамзий нишонларига зарбалар киради. Бу эса Эрон Трампни қониқтирадиган келишувга рози бўлмаса, кескинликни кучайтириш учун имкон қолдиради.

"Эроннинг кучайтирилган мудофааси ва географик жойлашуви туфайли Оятуллоҳ Хоминаийни қўлга олиш Мадурога қарши операциядан анча қийинроқ бўлади. Трамп АҚШнинг стратегик мақсадлари ва ҳарбий режаларини сир сақлаш учун атайлаб икки маъноли иборалардан фойдаланмоқда", дейилади мақолада.

Киритилди: Бугун 15:28. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!