Январдан июн ойининг бошигача Хитойдан Малдив оролларига 107,4 минг турист келди, иккинчи ўринни Россия (95,5 минг киши) ва учинчи Буюк Британия (87,9 минг) эгаллади. Топ–5га Италия (76,8 минг) ва Германия ҳам 74,6 минг киши билан кирди.
Статистикага кўра, ҳозирда Малдив оролларига кунига ўртача 5,7 минг турист келади, ўртача дам олиш муддати 8 кун.
Эслатиб ўтамиз, Малдив Республикаси - Жанубий Осиёдаги Орол давлати, дунёдаги энг катта "маржон" ва майдони бўйича Осиёда энг кичик давлат ҳисобланади (298 км²).