Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг қайта қуролланиш кўлами ҳақида огоҳлантирилди

Россиянинг қайта қуролланиш кўлами ҳақида огоҳлантирилди

Германия мудофаа вазири Борис Писториус Россиянинг қайта қуролланиш кўлами ҳақида огоҳлантирди.

Германия мудофаа вазири Борис Писториус Литва парламентидаги чиқишида Россия ҳарбий қувватларининг кучайиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

«Россия қурол ишлаб чиқаришни жадал суръатлар билан ошираётгани ва қуролли кучларини кескин ошираётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Буларнинг барчаси шубҳа қолдирмайди: Путиннинг Россияси учун Украина фақат бошланиш», - деди Писториус.

«Германия қуролли кучлари Европада одатий олдини олиш ва мудофаанинг марказий устунига айланишга тайёр», — деди у.

Германия ҳукумати 2027 йилгача Литвада доимий немис ҳарбий базасини ташкил этишини айтди .

Ушбу жанговар бўлинма Руднинкай ва Руклада жойлашган 5000 нафаргача аскардан иборат бўлади.

Киритилди: 17:24 27.09.2024. Ўқилди: 3402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!