Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Йил бошидан бери АҚШда 146 та оммавий отишма содир бўлди

A A A
Йил бошидан бери АҚШда 146 та оммавий отишма содир бўлди

Жорий йил бошидан бери АҚШда камида 146 та оммавий отишма содир бўлди. Бу ҳақда сешанба куни Gun Violence Archive тадқиқот ташкилоти ўз сайтида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг дастлабки 4 ойида қарийб 5 минг киши ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда зўравонлик қурбони бўлган, 9 мингга яқин киши жароҳатланган.

Душанба куни АҚШнинг Луисвилл шаҳрида (Кентукки) Old National банк филиалида ушбу молия институтининг 23 ёшли ходими Коннор Стержен уюштирган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, Стержен АР-15 милтиғи билан қуролланган.

Gun Violence Archive маълумотларига кўра, 2022 йилда Қўшма Штатлардаги отишмалар 43,6 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Ўтган йили 37,9 мингдан ортиқ киши, жумладан, 4,4 минг нафари болалар жароҳатланган. 1,6 мингдан ортиқ бола вафот этди.

Ўқотар қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи АҚШ Конституциясига киритилган иккинчи тузатиш билан кафолатланган.

Киритилди: 21:34 11.04.2023. Ўқилди: 1713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!