Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Яширин ёғ ишлаб чиқариш цехида 235 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

A A A
Яширин ёғ ишлаб чиқариш цехида 235 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.В. фуқаро Х.А.га тегишли нотурар бинонинг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ясалган мойжувоз ускунаси ёрдамида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланиб, сотиш учун тайёрлаб қўйилган ёғ маҳсулотлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган, шунингдек И.В. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 235 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро “Л.Б.” танишига тегишли нотурар бинонинг ёрдамчи хонасида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 600 литр ёғ, 175 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:29 05.12.2023. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!