Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги юртимизнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан давом этяпти. Шундай манзиллардан яна бири Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳудудидаги бўш ерлар назардан четда қолдирилмади. Туман суди раиси Толибжон Обидов, судьялар ва суд ходимлари ушбу бўш ерларга кўз ўнгимизда қишин-ёзин яшил манзара касб этадиган 21 туп арча дарахти, 2 туп пальма, 25 туп яшил баргли изгирид ва бошқа турдаги экинлар экишди.
Ҳудудларни обод манзилларга айлантириш йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар экологик мувозанатни таъминлашга хизмат қиляпти. Шу боис ҳозирги вақтда “Яшил Макон” дастури ижроси давом эттирилмоқда.