Bloomberg нашри Эрон, эҳтимол, АҚШни жавоб зарбаси нишонлари ҳақида огоҳлантириши, бу эса можарони ҳал қилишга имкон бериши ҳақида ёзди.
2020 йил январда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганда Теҳрон шу тарзда Вашингтонни огоҳлантириб, зарба берган ва можаро бости-бости бўлган.
Агентлик ҳозир воқеалар шу сценарий асосида борса, Трамп Исроилни Эронга зарбаларни тўхтатишга кўндиришини таъкидламоқда.
Шу билан бирга, АҚШ араб расмийларидан Эронга Исроил можарога тезда барҳам беришни хоҳлаётганини билдиришни сўради ва Теҳрон АҚШ ҳужумига (https://t.me/sputnikuzbek/52882) жавоб беришга "мажбур" эканини айтди, деб ёзади WSJ.