Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Яқин кунларда Францияда яна бир карантин жорий қилиниши мумкин

Яқин кунларда Францияда яна бир карантин жорий қилиниши мумкин

Францияда янги, кетма-кет учинчи карантин карантин жорий қилиниши мумкин.

Бу ҳақда “Le Journal du Dimanche” газетаси мамлакат ҳукуматидаги манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, қарор яқин орада қабул қилинади.

Таъкидланишича, янги карантин жорий этилиши коронавируснинг "Буюк Британия" ва “Жанубий Африка” штамми тарқалиши билан боғлиқ.

Франция президенти Эммануэль Макрон 27 январь куни карантин жорий этиш тўғрисида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Ҳукумат манбаларининг аниқлик киритишича, янги чекловлар камида уч ҳафта давом этади.

Киритилди: 21:46 24.01.2021. Ўқилди: 1500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!