Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Яқин кунларда Эрон ва Афғонистоннинг бир қанча ҳудудларида "дўзах" иссиқлиги кутилмоқда

Яқин кунларда Эрон ва Афғонистоннинг бир қанча ҳудудларида "дўзах" иссиқлиги кутилмоқда

Метежурналга кўра, 1-2 июль кунлари Эроннинг жануби-ғарбида деярли +50°С га яқин ҳароратлар, 3-4 июль кунлари Дашти Лутдаги ҳарорат +49°С +54°га етиши прогноз қилинмоқда. Афғонистоннинг қўшни Фараҳ ва Нимроз вилоятларида ҳам ҳарорат +45° +50°С га етади.

Жорий ёз — форс кўрфази мамлакатларида, Эроннинг жануби ва шарқида, Афғонистон жанубида, Покистон ва Ҳиндистонда, ҳатто сўнгги ўн йилликнинг ўртача қийматлари фонида ҳам ғайритабиий иссиқлик интенсивлиги ва давомийлиги билан ажралиб турмоқда.

Ер юзида қайд этилган энг юқори ҳарорат +56,7°С ни ташкил қилади (1913 йил Ўлим водийсида). Кўриб турганингиздек, Эроннинг Дашти Лут чўлида прогноз қилинган ҳарорат сайёрамиздаги максимал ҳароратнинг мутлақ рекордига жуда яқин бўлади.

Киритилди: 09:25 01.07.2024. Ўқилди: 1730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!