Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

“Жанг чизиғи Харковга шу қадар яқинки, Украина Россияга зарба бера олмаса, ўз ҳудудини ҳимоя қилиши қийин бўлади”

“Жанг чизиғи Харковга шу қадар яқинки, Украина Россияга зарба бера олмаса, ўз ҳудудини ҳимоя қилиши қийин бўлади”

Defense News'га кўра, АҚШ ва Европа давлатларининг бир қатор юқори мартабали амалдорлари, жумладан, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украина Қуролли Кучларининг Россияга қарши зарбаларига қўйилган чекловларни бекор қилишни талаб қилди.

Нашр маълумотларига кўра, май ойида АҚШ маъмурияти Россиянинг Харков яқинидаги ҳудудларига Америка қуроллари билан зарба беришга рози бўлганидан сўнг дарҳол АҚШ ва Европанинг бир қатор расмийлари қолган чекловларни бекор қилиш тарафдори бўлишди. Аниқлик киритилишича, улардан бири бош котиблик лавозимини тарк этаётган Столтенберг бўлган.

Defense News хабарига кўра, июн ойида Брюсселда НАТО мудофаа вазирлари билан бўлиб ўтадиган учрашувдан сал олдин у журналистлар билан шу мавзуда суҳбатлашган.

Алянс бош котибининг сўзларига кўра, “жанг чизиғи Харковга шу қадар яқинки, Украина Россияга зарба бера олмаса, ўз ҳудудини ҳимоя қилиши қийин бўлади”. Бундан ташқари, у Киев Россия Федерацияси билан "эскалациянинг олдини олиш истаги туфайли йўқотишларга дуч келмаслиги керак" деган фикрни билдирди.

Киритилди: 20:09 02.07.2024. Ўқилди: 6142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!