Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Австралия хорижлик талабалар учун виза нархини оширди

Австралия хорижлик талабалар учун виза нархини оширди

Австралия мамлакатда мигрантлар сони ўсишини секинлаштиришга йўналтирилган ислоҳот доирасида талабалик визаси учун тўлов қийматини сезиларли даражада оширилгани ҳақида маълум қилди.

Ҳукумат сайти хабарида 710 австралия долларига тенг бу миқдор жорий йил 1 июлдан 1600 га кўтарилди. Таълим вазири Жейсон Клэр баёнотига кўра, айни қарор “халқаро таълим тизими яхлитлигини мустаҳкамлаш” ва муҳим ислоҳотни молиялаштиришга қаратилган.

Ички ишлар вазири Клэр О'Нил ҳам янги чора соҳадаги халқаро ҳамкорлик яхлитлигини тиклашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Бинобарин, яшил қитъадаги етакчи университетларни ҳимоя қилувчи “Катта саккизлик” ижрочи директори Вики Томпсон мазкур қарор энг муваффақиятли экспорт тармоқларидан бирини “нобуд қилиши мумкин”лигидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат миграция билан боғлиқ вақтинчалик муаммоларни ҳал этиш учун хорижлик талабалардан фойдаланиб, жиддий ҳатога йўл қўймоқда.

Расмий маълумотга кўра, Австралияда хорижлик талабалар 650 минг кишидан ошди. “Bloomberg” таъкидлаганидек, COVID-19 пандемиясидан кейин мамлакатга мигрантлар оқими жадал тезлашиб, ҳукумат маъмурларни чеклов чораларини кучайтиришга мажбур қилмоқда.

Киритилди: 05:46 03.07.2024. Ўқилди: 3079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!