Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Японларга армия нега керак бўлиб қолди?

Японларга армия нега керак бўлиб қолди?

Жаҳон урушларида Япония доимо тажовузкорлардан бири бўлган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Японияда ўз армиясини тузиш қонунан тақиқланган. Аммо орадан 75 йил ўтиб, японлар яна армия тузиш ниятида ғимирлаб қолди, деб ёзади «АиФ» (2020 йил, 44-сон).

«Конституцияга кўра, Япония ўзини мудофаа қилиш кучларигагина эга бўлиши мумкин, - дейди РФА шарқшунослик институти илмий ходими Дмитрий Стрельцов. – Аммо амалда бу тўлақонли армия, ҳарбий бюджет бўйича дунёда 5-ўринда туради».

Шунга қарамасдан, япон миллатчиларини армияни чеклаш мақоми қаноатлантирмаяпти. Япония АҚШ билан иттифоқчилик муносабатида. Дунёда ўз қуроллари кучларига таяниб салмоқли ўрин эгаллайди. Шу боис олдинги бош вазир Синдзо Абэ ва ҳозирги Ёсихиде Суга конституцияга ўзгартириш киритиш лозимлигини таъкидлашди. Буни мамлакат аҳолисининг камида ярмидан кўпроғи қўллаб-қувватлаши керак. Аммо ҳозирча бундай бўлмаяпти, дейди Стрельцов.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.

Киритилди: 04:00 03.12.2020. Ўқилди: 3314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!