Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Япониянинг Honda автомобиль компанияси Хитойдаги учта заводини вақтинча ёпди

Япониянинг Honda автомобиль компанияси Хитойдаги учта заводини вақтинча ёпди

Сотишнинг кескин камайиши муносабати билан Япониянинг машҳур Honda автомобиль компанияси Хитойдаги бизнесини тартибга солишга қарор қилди.

Япониянинг Кёдо ахборот агентлиги хабарига кўра, Honda Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳридаги барча учта заводда ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди.

Вақтинчалик ёпилган учта автомобиль заводининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 720 минг автомобилга етади. Ишлаб чиқаришни тўхтатиб, бу заводлар баъзи ишчиларни ишдан бўшатади. Дастлаб 2000 га яқин ходим ишдан бўшатилади.

Hondaнинг Хитойда сотуви ҳали ҳам пасайиб бормоқда. Бу компанияни шундай қарор қабул қилишга ундаган сабаблардан бири бўлгани маълум қилинди.

Киритилди: 23:10 13.09.2024. Ўқилди: 1073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!