Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Японияда янги Бош Вазирни сайлаш санаси маълум қилинди

Японияда янги Бош Вазирни сайлаш санаси маълум қилинди

Ўтган ҳафтада Япония Бош Вазири Шинзо Абэ соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз вазифасини муддатидан аввал бошқа етакчига топширишини маълум қилганди.

Япониядаги ҳукмрон Либерал демократик партия янги Бош Вазир 14 сентябрда сайланиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 2 сентябрь куни ҳукумат расмийларидан бири хабар берган.

Либерал демократик партиянинг бош кенгаши ўзининг йиғиилшида сайлов куни 14 сентябрь бўлишини маъқуллаган. Шунингдек, Бош вазирликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш 8 сентябрга белгиланди.

Японияда Бош вазирни парламент сайлайди. Парламентдаги энг кўп ўринга эга партия етакчисига айланган шахс бир вақтнинг ўзида Бош вазир лавозимини ҳам қўлга киритади.

Айни пайтда Абэнинг давомчиси бўлишга 4 нафар номзод бўлиб, уларнинг ичида Ёшиҳиде Суганинг Япония Бош вазири бўлишининг эҳтимоли кўпроқлиги айтилмоқда.

Киритилди: 13:46 02.09.2020. Ўқилди: 1435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!