Япониянинг Осака префектураси полицияси 172 дона Rolex соати бўлган фургонни ўғирлаган якуза гуруҳининг икки аъзосини ҳибсга олди.
Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳибсга олинганлар мамлакатдаги энг йирик якуза гуруҳи Ямагучи-гумига тегишли. Соатнинг умумий қиймати 280 миллион иен (ҳозирги курс бўйича тахминан 1,87 миллион доллар)га баҳоланмоқда.