Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Японияда туғилиш кескин камаймоқда

Японияда туғилиш кескин камаймоқда

Тохоку университети профессори Хироши Ёшиданинг сўнгги ҳисоб-китобига кўра, туғилиш даражаси кескин тушиб бораётган кун чиқар юртда 2720 йилга келиб, 14 ёшгача биргина бола қолади. 2023 йил 1 апрелда эълон қилинган аввалги ҳисоботда айни ҳолат 2821 йилда кузатилиши тахмин қилинган эди.

Йиллик туғилиш статистикасига асосланган ушбу хулоса махсус яратилган онлайн соат имкониятига таяниб чиқарилган.

Аҳоли қариши ва туғилиш камайиши муаммоси Япония учун жуда долзарб масалага айланган. Илмий-тадқиқот институтлари фаразига кўра, 2024 йил дунёга келган чақалоқлар сони туғилиш статистикаси юритила бошлангандан бери биринчи марта 700 мингдан пасайди. Ҳукумат ҳисобича, бу ҳолат 2038 йил содир бўлиши керак эди.

Ҳозир мамлакат аҳолисининг атиги 11 фоизини 15 ёшгача бўлганлар, деярли 30 фоизини эса 65 ёшдан ошганлар ташкил қилади.

Киритилди: 09:43 09.01.2025. Ўқилди: 421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!